Линклар

logo-print

Бугун Туркия собиқ ташқи ишлар вазири Исмоил Жем ва унга тарафдор бўлган сиëсатчилар янги бир партия ташкил қилдилар ва бу партияни руйҳатдан ўтказиш учун ички ишлар вазирлигига расман мурожаат этдилар.


Жем етакчилигидаги “Янги Туркия” деб аталган марказга яқин сўлчи партияга яқинда бош вазир Булент Эжеветнинг “Демократик сўлчи” партиясини тарк этган 63 депутат аъзо бўлган. Бугун муҳолифатдаги икки партиянинг чақириғига кўра депутатлар муддатидан олдин сайловлар кунини белгилаш мақсадида парламентнинг фавқулодда сессиясини ўтказиш учун тўпланган эдилар. Аммо учрашув амалга ошмади, чунки коалициядаги 3 та партия ва бошқа партиялар сайловлар кунини белгилашга тайëр эмасликларини билдириб, парламент сессиясини бойкот қилдилар.
XS
SM
MD
LG