Линклар

logo-print

АҚШ қўшинлари Афғонистоннинг Ўтиш даври президенти Ҳамид Карзайнинг Кобулдаги президентлик саройини қўриқлашни бошлади.


Бугун Карзай матбуот вакили Саид Фозил Акбарнинг айтишига кўра, шу ойда вице-президент Абдул Қодир ўлдириб кетилганидан кейин хавфсизлик борасидаги хавотирлар янада ошган. Қодирнинг қотиллари ҳали ҳам аниқлангани йўқ. Акбар Карзайни қўриқлаëтган Америка аскарларининг сони хақда маълумот бермади. Ассосиэйед-пресснинг номи ошкор этилмаган расмийлар айтганларига асосланиб билдиришича, Карзайни қўриқловчи янги бўлим тахминан 50 кишидан, шу жумладан Американинг айрим махсус аскарларидан ташкил топган. АҚШ ҳарбийлари бу тўғрида маълумот беришдан бош тортдилар. Ўтган ҳафтада халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар Карзай кабинети аъзоларини ва бошқа расмийларни хавфсизлик билан таъминлаш учун 240 нафар афғонистонлик қўриқчини тайëргарликдан ўтказишни бошлади.
XS
SM
MD
LG