Линклар

logo-print

Россия ва хорижий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг билдиришича, Чеченистонда инсонийликка қарши оммавий ҳаракатлар давом этаяпти.


Бугун Москвада ўтказилган матбуот анжуманида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Хельсинки федерациясининг маълум қилишича, Чеченистондаги “тозалаш” амалиётларида ҳар ой тинч аҳолидан 80 нафаргача қурбон бўлмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари қўшни Ингушетиядан чечен қочқинларининг мажбурий кўчирилиш эҳтимоли юзасидан ҳам хавотирланмоқда.
Москва Хельсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева, Чеченистонда Россия қўшинлари қолар экан, бу ерга чечен қочқинларининг қайтиши имконсиз, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG