Линклар

logo-print

Бугун Украинанинг Первомайск шаҳри “Юбилей” шахтасидаги якшанба кунги портлашларда ҳалок бўлган 6 нафар шахтёрнинг дафн маросими бўлиб ўтди.


Портлашлардан жароҳатланганларнинг 16 нафари касалхонада бўлиб, улардан 3 нафари оғир аҳволда.
Украина бош вазири биринчи ўринбосари Олег Дубинанинг айтишича, ҳалокатнинг асосий сабаби портлатиш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаган ва электр жиҳозлари бошқарувида эътиборсизликка йўл қўйилган.
Украина бош прокурори Татьяна Корнякованинг маълум қилишича, бугун шахтанинг 3 ходими, бош муҳандис вазифасини бажарувчи Валерий Хандриг, механик Сергей Черенков ва портлатувчи мастер Владимир Чермякинлар ҳибсга олинди.
Йил бошидан буён Украина шахталарида камида 150 нафар шахтёр ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG