Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сомалига қурол-аслаҳа сотишни таъқиқловчи қатъий эмбарго резолюциясини маъқуллади.


Эмбарго 10 йил олдин кучга кирган бўлса-да деярли амал қилинмаган.
БМТнинг яқинда чиқарган ҳисоботига биноан эмбарго амалда бўлишига қарамай Эфиопия, Эритрея, Эрон, АҚШ ва Польша ўз ҳарбий техникасини Сомалига сотган.
Ҳозирда Сомалида марказлашган ҳукумат йўқ. Бу мамлакат террор гуруҳлари, шу жумладан “Ал-Қоида” учун энг қулай бошпана ҳисобланган.
Айни дамда Афғонистондан келаётган “Ал-Қоида” жангариларини киритмаслик мақсадида Сомали соҳилларини ҳарбий денгиз флоти кучлари қўриқламоқда.
XS
SM
MD
LG