Линклар

Чеченистонда “Ягона Россия” партиясининг Курчалой бўлими раҳбари Бадруд Усмонов ўз уйида отиб ўлдирилди.


Бадруд Усмонов Чеченистон ҳарбий коменданти ўринбосарига қариндош бўлган. Шунингдек, ўтган оқшом Аргун тумани марказида рус ҳарбийлари ва шаҳарга киришга уринган чечен жангарилари ўртасида отишмалар бўлган. Расмий маълумотларга кўра, отишмалар чоғида икки чечен партизани ҳалок бўлган.
“Озодлик” радиоси мухбирининг хабар қилишича, сешанба кечқурун Итум-Қалъа туманида Россия чегарачилари чечен гуруҳларига қарата ҳужум бошлаган. Отишмаларда икки ҳарбий ўлган.
XS
SM
MD
LG