Линклар

Исроил ҳарбий учқичлари кеча Ғазо сектори бўйлаб ракета ҳужумлари уюштириши натижасида 11 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.


Ҳужумлар ўтказилган районда “Хамас” Фаластин қуролли гуруҳи раҳбарларидан бири шайх Салоҳ Шеҳода яшаган. Ҳозирда унинг тақдири номаълум. Исроилнинг билдиришича, шайх Салоҳ Шеҳода кўплаб террор ҳужумларига ташкилотчилик қилган.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан аҳоли яшайдиган жойда бомба ҳужумлари ўтказилганлигини қоралади.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳолидан қурбонлар бўлганлигига афсусланиш билдирди.
Ўз ўрнида “Хамас” қуролли гуруҳи вакили қасос олинишини айтди.
XS
SM
MD
LG