Линклар

logo-print

Чехия собиқ ташқи ишлар вазири Ян Каван БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги раислиги лавозимидан воз кечмаслигини билдирди.


Чехия президенти Вацлав Ҳавел Каван бундай юқори даражали мансабга номзодликни рад этиши хусусида фикр билдиргач, Каван шундай қарор эълон қилди. Ян Каван айни дамда Чехия парламенти депутати ҳисобланади.
Сўнгги кунларда Каваннинг собиқ ўринбосари Карел Срба билан боғлиқ келишмовчилик келиб чиқди. Карел Срба билан бирга 3 киши Чехия газеталаридан бирининг мухбири Сабина Слонкова ўлимида айбланиб ҳибсга олинди. Ўз вақтида Сабина Слонкова ташқи ишлар вазирлиги расмийларининг давлат мулкини шубҳали тарзда ижарага берганлиги хусусида мақолалар ёзган. Ижара битимларга Ян Каван имзо чеккан. Шундан сўнг Карел Срба тез орада ишдан кетган.
Каван бу жанжалларга алоқадорлигини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG