Линклар

logo-print

АҚШ вакиллари, Европа иттифоқи ва БМТ Исроилнинг Ғазо секторидаги аҳоли яшайдиган жойни ракеталардан ўққа тутганлигини танқид остига олди.


Душанба оқшомидаги Исроил ҳужумлари натижасида “Хамас” Фаластин қуролли гуруҳи раҳбари шайх Салоҳ Шеҳода ва унинг оила аъзолари, тинч аҳолидан 14 киши ҳалок бўлди, 140 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ўтказилган операцияни терроризмга қарши курашдаги муҳим ютуқлардан бир, деб баҳолади. Фаластиндаги барча радикал гуруҳ аъзолари шайх Салоҳ Шеҳода ўлими учун ўч олишга қасамёд қилдилар. Террор ҳужумлари эҳтимоли юзасидан Исроил хавфсизлик кучлари ва армияси фавқулодда жанговар ҳолатга келтирилди.
Кеча Ғазо кўчаларига чиққан 300 мингдан ортиқ фаластинлик қурбонларнинг дафн маросимини Америка ва Исроилга қарши намойишга айлантирдилар.
XS
SM
MD
LG