Линклар

Бугун Қирғизистонда Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертлари божхона тўловлари ва чегараларни қўриқлашда ҳамкорлик хусусидаги муҳокамаларни давом эттирдилар.


Экспертлар учрашуви республика пойтахти Бишкекда бошланди, Чўлпонота шаҳрида давом этади. Муҳокамаларда Молдавия ва Украина кузатувчилари қатнашмоқда.
Учрашув хулосалари Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Интеграция қўмитасининг 26 июлда Чўлпонотада бўлиб ўтадиган кенгаш йиғилишига тақдим этилади.
Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG