Линклар

logo-print

Афғонистон Ўтиш даври президенти Хамид Карзайнинг мурожаатига мувофиқ, мамлакатнинг ғарбий қисмидаги қуролли гуруҳлар ўз аро тўқнашувларни тўҳтатдилар.


Бугун Кобулда Карзай матбуот вакили Саид Фозил Акбарнинг айтишига қараганда, ҳукумат вакиллари Ҳирот вилоят ҳокими, этник тожик Исмоилхон ва унинг рақиби паштун Омонуллоҳон билан учрашганидан кейин икки томон отишмаларни тўҳтатишга рози бўлган. Акбарнинг айтишига кўра, Омонуллоҳон аскарлари Шинданд ҳаво базаси атрофида Исмоилхон кучларидан ишғол қилган бир неча ҳарбий постни тарк этган ва ҳозир бу постлар ҳеч бир томоннинг назоратида эмас. Унинг айтишича икки томон асирларни алмаштирган ва яна музокаралар ўтказилишига қадар тўқнашувларни тўҳтатиш ҳақдаги келишувга амал қилишга ҳам рози бўлган.
XS
SM
MD
LG