Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Булент Эжеветнинг айтишига қараганда, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш Европа иттифоқига номзод бўлиш учун кўриладиган тайëргарлик ишларига ҳалақит беради.


Бугун Анқарада сўз юритган Эжевет, ноябр ойига чақирилган сайловлар Европа иттифоқига номзодлик учун керак бўлган қонуний ишларга етарлича вақт ажратишни имконсиз қилиб қўйишини айтди.
Шу йил охирида Европа иттифоқи 13 номзод давлат иттифоққа қачон қабул қилинишининг муддатларини белгилайди. Эжевет ўз соғлиғи ëмонлиги туфайли кўп вақтини шифохонада ўтказгани натижасида ўз партиясидан кўплаб депутатлар истеъфо бергани ва ҳукмрон коалицияси кучсиз бўлиб қолганидан кейин муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига чақиришга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG