Линклар

«ОТ ЧОПАР» БОЗОРИ ТАДБИРКОРЛАРИ ИШ ТАШЛАДИЛАР


2002 йил 25 июл куни Ўзбекистондаги энг йирик «От чопар» бозори тадбиркорлари иш ташладилар.
Бу ердаги савдо расталарида ҳар куни қарийб 8000 нафар савдогар меҳнат қилади. Ҳар куни бозорга қарийб 40 минг ҳаридор келиб кетади.
Бундан аввал Тошкентдаги Чорсу ва «Авиасозлар» бозорлари, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Қарши шаҳридаги бозорларда ҳам иш ташлашлар бўлган эди.
Тадбиркорларнинг Озодлик мухбирига айтишларича, Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-қарорида тадбиркорларнинг эркин фаолиятига ҳалақит берувчи бир нечта бандлар мавжуд. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан 2002 йил 1-июндан бошлаб, пойтахт бозорларидаги қатъий даромад солиғи икки бараварга оширилган эди. Ана шу қарор тадбиркорларнинг иш ташлашларига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG