Линклар

Таниқли америкалик молиячи ва филантроп Жорж Сорос у асос солган Очиқ жамият институтининг Москвадаги ваколатхонаси жойлашган бино атрофида юзага чиққан жанжаллар ташкилот фаолиятига тўсиқ бўлаётганини маълум қилди.


Гап шундаки, сешанба куни Москвадаги Сорос жамғармаси ходимлари бир неча соат давомида ёпиқ бино ичкарисида қолиб қолишган. Бинога эгалик қилувчи россиянинг Нобел текноложис компанияси унинг арендаси билан боғлиқ шартнома муддати тугагани боис, Сорос ходимларидан бинони тарк этишларини сўраган. Ушбу масала келгуси хафтада Москва хўжалик суди томонидан кўриб чиқиладиган бўлди. Аммо Сорос буларнинг ортида бошқа сабаблар борлигини айтмоқда. Америкалик молиячи жамғарманинг Россия шўбасига мамлакатда эркин матбуот ва фуқаролик жамияти қарор топиши учун 7 миллион доллар ажратди. Июн ойида Жорж Сорос Москвага ташриф буюрганида маҳаллий расмийларни эркин матбуотни бўғаётгани учун танқид остига олган эди.
XS
SM
MD
LG