Линклар

Террорчиликда айбланаётган Закариё Мусави берган кўрсатмаларидан воз кечиб, энди айбдор эмаслигини айтмоқда.


Ўтган хафта Виржиния штати маҳкамасида унинг иши кўрилганида Мусавий ҳақиқатан ҳам Ал-Қоида аъзоси сифатида 11 сентябр портлашларига алоқадор эканига иқрор бўлган эди. Шундан сўнг судя Мусавийга бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўришга бир ҳафта мухлат берган эди. Агар Мусавийнинг айби исботланса, у ўлимга махкум этилиши мумкин. Махкаманинг бугунги мажлисида судланувчи олдинги кўрсатмаларидан воз кечиб, ўзини айбдор эмаслигини айтган. Шу боисдан 34 яшар франция фуқароси устидан маҳкама куз ойларига кечиктирилди. Эслатиб ўтамиз Мусавий 11 сентябр портлашларидан бир ой олдин қамоққа олинган эди. У Минесотадаги учувчилик мактабига келиб, фақат БОИНГ-747 самалётига ўргатишларини сўраганида айримларда шубха уйғотганди.
XS
SM
MD
LG