Линклар

Ғазо минтақасидаги яхудийлар истиқомат қиладиган ҳудудларда бугун эрталаб исроил автобуси ўққа тутилди.


Маълумотларга кўра Нацерим шаҳарчаси яқинида кетаётган автобусга қарата танкга қарши ишлатиладиган ракета отилган. Автобус мустаҳкам химоялангани боис унинг ичидаги йўловчиларга шикаст етмади. Фаластинликларнинг ракета хужумлари Ғазо минтақасида кеча ҳам кузатилган эди.
Бугун тунда Ғазо минтақасидаги Фаластин ҳудудларига исроил танк ва бульдозерлари қайтадан киритилди. Олинган маълумотларга кўра, фаластинликларнинг бир нечта объекти, шу жумладан уларнинг мина отувчи ускуналар ва портловчи моддалар ишлаб чиқариладиган устахоналари бузиб ташланган. У ерда бўлиб ўтган отишмалар мобайнида икки фаластинлик яралангани айтилмоқда. Исроил бош вазири маслаҳатчиси Дор Голд харбий амлалиётлар фаластинликларнинг ракета ҳужумларига жавобан олиб борилаётганини айтади.
Яқин Шарқда вазият яна кескинлашар экан, Исроил ҳамда Фаластин мухторияти расмийлари бугун музокаралар курсисига ўтириб Иордан дарёси ғарбий соҳилидан исроил қўшинларини чиқариш масаласини муҳокама этиш ниятидалар. Бугун Қуддусда чиқиш қилган Исроил ҳукумати вакили Раанан Гиссин музокараларнинг муваффақиятли якуни авваламбор фаластин расмийларига, уларнинг террорга чек қўйишларига боғлиқ деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG