Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Игорь Иванов бугун Шимолий ҳамда Жанубий Корея давлатлари бўйлаб сафарда.


Ташрифдан мақсад ҳар икки Корея давлати ўртасида юзага чиққан келишмовчиликларни бартараф этишдан иборат. Сеулда Иванов Жанубий Корея президенти Ким Дэ Жун ва бошқа расмийлар билан сўзлашувлар олиб боради.
Якшанба куни Россия ташқи ишлар вазири Пхеньянда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир билан учрашади. Эслатиб ўтамиз, Корея ярим ороли соҳилида яқинда юз берган қуролли инцидентдан сўнг ҳар икки давлат ўртасида муносабатлар жар ёқасига келиб қолганди.
XS
SM
MD
LG