Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масалаларига масъул Хавьер Солана бугун Жанубий Осиё давлатлари бўйлаб сафарини бошлади.


Бугун у Деҳлида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Жасвант Сингх билан музокараларда бўлади. Солана ҳинд расмийлари билан Покистон ва Ҳиндистон ўртасида Қашмир масаласи устида чиққан можарони мухокама этиш ниятида. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари шанба куни Исломободда Покистон президенти Парвез Мушарраф ва ташқи ишлар вазири Инамул Хақлар билан учрашади.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Колин Пауэл ҳам бугун Жанубий Осий давлатлари бўйлаб сафарга отланган.
XS
SM
MD
LG