Линклар

Бугун Минскда "Ёшлар жабҳаси" деб аталувчи мухолифат ҳаракати етакчиси Павел Северинец қамоққа олинди.


У мустақил журналистлар таъқиб этилаётганига қарши ўтказилган бугунги намойишлар ташкилотчиларидан эди. Бугун Белорус пойтахтида ўнлаб кишилар қамоққа олинган журналистлар озод этилишини талаб этиб чиқишган. Ўтган ой Белорусда чиқадиган "Пагони" газетаси бош мухаррири Николай Маркевич ҳамда газета ходими павел Можейколар мамлакат президенти Лукашенконко тўғрисида уйдурмаларни ёзгани учун икки йил қамоқ жазосига тортилган эдилар. Бироқ, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи қатор ташкилотлар белорус журналистлари президентни танқид қилгани учун бундай жазога махкум этилганини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG