Линклар

АҚШ ва Европа Иттифоқи Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги Қашмир можаросини юмшатиш борасидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда.


Айнан ана шу мақсадда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл бугун Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи ҳамда ташқи ишлар вазири Жасвант Сингҳлар билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, Пауэл Покистонга ҳам ташриф буюради. Ундан олдин Европа Иттифоқи ташқи сиёсатига масъул Хавьер Солана Ҳиндистон расмийлари билан сўзлашувларда бўлган эди. Бугун у Исломободда Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашади.
XS
SM
MD
LG