Линклар

"Курск" атом сув ости кемасида ҳалок бўлган ҳарбий денгизчиларнинг оила-аъзолари ҳалокат сабаблари юзасидан олиб борилган коммисия натижаларидан қониқмаяптилар.


Бу ҳақда матрос Алексей Некрасовнинг онаси Надежда Некрасова "Эхо Москви" радиоси орқали маълум қилди. Некрасованинг таъкидлашича, айбдорлар топилиб, муносиб тарзда жазоланишлари керак. Ҳалок бўлган денгизчиларнинг оила – аъзолари "Курск" сув ости кемаси ҳалокати билан боғлиқ жиноий ишлар қайта кўриб чиқилишини талаб этишмоқда. Комиссия хулосасига кўра халокатга ўқув торпедаси портлагани сабаб бўлган. Кеча Россия бош прокурори Устинов Курск фожеаси юзасидан қўзғатилган барча жиноий ишлар тўхтатилганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG