Линклар

logo-print

Озарбайжонда мамлакатнинг собиқ президенти Аёз Муталибовга жиноий иш қўзғатилди.


Озарбайжон миллий хавфсизлик вазирлигидан олинган маълумотларга кўра Муталибов мамлакатдда давлат тўнтариши уюштиришга уринган. Ўтган йилнинг кузида Муталибов тарафдорлари Бокуда норозилик намойишлари ўтказиш орқали президентлик курсисини эгаллашни режалаштирганлар. Ушбу иш юзасидан беш киши қамоққа олинди. 64 яшар Муталибов Озарбайжоннинг биринчи президенти бўлган. У ушбу лавозимда 1990-1992 йиллар мобайнида ишлаган. Ҳозирда Муталибов Россияда яшамоқда. Боку расмийлари бир неча бор унинг топширилишини сўраб Москвага мурожаат этишган.
XS
SM
MD
LG