Линклар

АҚШ Конгресининг вакиллар палатаси мамлакат Ички хавфсизлик департаментини тузиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.


Тузилажак янги идорага ишлаш учун 170 минг ҳодим жалб этилиши кўзда тутилмоқда. Унинг йиллик бюджети эса 38 миллион долларни ташкил этиши мумкин. Оқ уй кўрсатмасига мувофиқ тузилаётган янги департамент террорчиликка қарши кураш, божхона ҳамда чегара назорати ва хавфсизлик масалалари бўйича шуғулланувчи бошқа идоралар ишини мувофиқлаштириб боради. Кеча Вашингтон раҳбари Жорж Буш Конгрессдан қонун лойиҳаси билан боғлиқ ишлар тезлаштирилишини сўраган эди. Бушга кўра, янги идора келаси йилнинг 1 январидан фаолиятини бошлаши керак.
XS
SM
MD
LG