Линклар

Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларни изга солиш - бугун Деҳлида АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл ва Ҳиндистон бош вазири Атал Бихари Важпаи ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувларнинг асосий масаласи бўлди.


Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Яшвант Синха, шанба куни Колин Пауэлл билан учрашганидан сўнг, Деҳли ва Исломобод ўртасида мулоқотни бошлашга ҳозирча шароит яратилгани йўқ, деди.
АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл бугун Покистонга учиб келди. Бу ерда у мамлакат раҳбарияти билан Кашмир туфайли юз берган Ҳиндистон - Покистон зиддиятини изга солиш муаммоларини муҳокама қилмоқда. Колин Пауэллнинг президент Парвез Мушарраф билан сўзлашувлар ўтказиши режалаштирилган. Пауэллнинг Исломободдаги музокараларида Покистоннинг аксилтеррор амалиётларида иштироки масаласи ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Исломобод америкалик ҳарбийлар учун ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат берган, покистонлик ҳарбийлар эса, омон қолган толиблар ва "Ал-Қоида"чиларнинг чегарадан ўтиб Покистон ҳудудларида яшириниб олишларига тўсқинлик қилишга уринмоқдалар.
Ҳиндистон-Покистон чегарасига шу кунда бир миллиондан зиёд ҳарбий хизматчи келтириб қўйилган.
Шанба куни Европа Иттифоқининг вакили Хавьер Солана бу минтақага қилган сафарини якунлади. У исломий жангариларнинг Ҳиндистон ҳудудига хуружларини тўхтатиш учун Покистон расмийлари қўшимча чораларни кўради, деб умид билдирди.
XS
SM
MD
LG