Линклар

Япония бош вазири Юнихиро Коизуми ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов икки мамлакат орасидаги иқтисдоий алоқалар ҳамда сиëсий ва маданий алмашувни кенгайтириш борасида келишиб олишди.


Япония ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича келишув бугун Япония бош вазирининг Токиодаги резиденциясида имзоланган.
Вазирлик шунингдек томонлар “Ипак йўли энергия миссияси” номли лойиҳа доирасида энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олганларини маълум қилди.
Японияга ташрифи давомида Ўзбекистон президенти шунингдек Япония императори ва мамлакатнинг етакчи сиëсатчилари ва тадбиркорлари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG