Линклар

АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Осиë мамлакатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.


Бугун у Бангкокда Таиланд раҳбарияти билан халқаро терроризм ва наркотиклар контрабандаси билан кураш муаммоларини муҳокама қилмоқда.
Пауэлл шунингдек Малайзия, Сингапур, Бруней ва Филиппинда бўлади.
Брунейда у Жанубий Шарқий Осиë мамлакатлари минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси анжуманида иштирок этади.
Кеча Исломободда бўлган Пауэлл, Покистон президенти Парвез Мушарраф билан музокаралари якунида, Вашингтон Покистон ва Ҳиндистон билан дипломатик музокараларни Кашмир муаммосини ҳал этиш борасидаги келишувга эришилмагунича давом эттиришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG