Линклар

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Хост шаҳри яқинида аксил-террор коалицияси қисмлари қурол-аслаҳаларнинг йирик омборини топишга муваффақ бўлишди.


Шанба куни бу ерда қуролланган толиблар ва “Ал-Қоида”жангарилари билан тўқнашув юз берган.
Бу ҳақда бугун АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги вакили Рожер Кинг маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шанба куни элликка яқин америкалик ва афғонистонлик ҳарбий ҳизматчи разведка амалиëтларини бажариш чоғида пистирмага йўлиққан. Жангда икки афғон ҳарбийси ҳалок бўлди. Америкалик беш ҳарбий ҳизматчи жароҳатланган. Ҳужумчилардан беш киши ўлдирилди.
Кўп ўтмай Америка авиацияси тўқнашув содир бўлган жойга зарбалар берди.
XS
SM
MD
LG