Линклар

Исроил мудофаа вазири Биньямин Бен-Элиэзер шу ҳафта фаластин муҳторияти вакиллари билан ҳавфсизликка доир масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.


Бугун Қуддусда қилган чиқишида вазир бундай учрашув минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришнинг биринчи босқичини бошлаб бериши мумкинлигини таъкидлади.
Фалaстин муҳторияти раҳбарлари ҳозирча Бен-Элиэзернинг баëнотига ҳеч қандай муносабат билдирмаганлар.
Кеча Исроил бош вазири Ариэль Шарон Фаластин муҳториятига бундан икки йил олдин Исроил томонидан банк ҳисобларида музлатиб қўйилган 15 миллион доллар қайтариб берилишини эълон қилди. Шарон шунингдек комендантлик соати муддатлари ва фаластин ҳудудларидаги йўлларда қўйилган блок-постлар сонини қисқартириш ҳақда кўрсатма берди.
Исроилда ишлаган ўн икки минг фалстинликка иш жойларига қайтишга руҳсат берилган.
XS
SM
MD
LG