Линклар

logo-print

Бугун БМТ шу ой бошида АҚШ кучлари Афғонистондаги тўй маросимини бомбардимон қилгани воқеаси юзасидан олиб борилаётган текшириш ҳисоботини Афғонистон ҳукуматига берди.


БМТ матбуот вакили Дэвид Сингҳ БМТ ушбу ҳисоботни матбуотга тарқатмаслигини, агар Афғонистон ҳукумати ҳоҳласа уни матбуотда эълон қилиши мумкинлигини айтди.
1 июл куни АҚШ учқичлари Урузгон вилоятида ўтаётган никоҳ кечасини бомбардимон қилгани оқибатида 48 киши ўлган ва 100дан ортиқ тинч аҳоли яраланган. БМТнинг махсус гуруҳи Афғонистонга бориб воқеани жойида ўрганди.
XS
SM
MD
LG