Линклар

Бугун Исроилда амалга оширилган террор ҳаракати оқибатида 7 киши ўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳат олди.


Қуддус университетидаги кафега ўрнатилган портловчи мослама тушлик пайтида портлаб кетган. Бу портлаш сўнгги 2 кун ичида Қуддусдаги иккинчи террор ҳаракатидир. Кеча худкуш террорчилардан бири амалга оширган портлаш натижасида 4 киши жароҳатланган.
Бугун содир этилган террор ҳужумини Фаластиндаги “Хамас” эсктремистик гуруҳи зиммасига олди. Фаластин қуролли гуруҳлари вакиллари ўтган ҳафтада “Хамас” лидерларидан бири шайх Салоҳ Шеҳоданинг ўлими учун қасд олинишини билдирган.
Исроилнинг “Шин Бет” хавфсизлик хизмати бошлиғи Ави Дихтернинг айтишича, 2000 йилнинг сентябр ойидан буён худкуш террорчилар 90 марта бомба портлатган.
XS
SM
MD
LG