Линклар

Уругвай ҳукуматига молиявий инқироз таҳдид солмоқда.


Кеча мамлакат банкларида маълум муддатга иш тўхтатилди. Сўнгги ҳафта мобайнида Уругвайнинг асосий банкларидан юз миллионлаб доллар пул олинди. Аҳоли ўртасида саросима бошланган.
АҚШ маъмурияти Халқаро Валюта фондини Уругвайга молиявий ёрдам кўрсатишга ундашини билдирди. Ҳозир Вашингтонда Уругвай делегацияси Халқаро валюта фонди мутахассислари билан мамлакатга 3 миллиард доллар кредит ажратиш масаласини муҳокама қилаяпти.
XS
SM
MD
LG