Линклар

Москва вилоятидаги ўрмонларда давом этаётган ёнғин бир ярим баравар кенгайди.


Ҳозирда ёнғин 300 гектар майдонни қамраб олган. Ёнғин кучли кечаётган Шатурский районида вазият бирмунча мураккаблашди. Ёнғинни бартараф этишда махсус вертолётлардан фойдаланилаяпти. Шатурский районига эса ёнғин поездлари жўнатилди. Итар-Тасс ахборотида айтилишича, ёнғинни ўчириш амалиётига Москва ҳарбий округи ҳарбийлари жалб қилиниши мумкин.
Худди шундай ўрмон ёнғини Сибирда, Чита вилоятида ҳам давом этаяпти. Бу минтақада қарийб минг гектар ўрмон ёнғин ичида қолган. Ёнғинлар натижасида Москва вилояти атрофидаги атмосферада ис гази миқдори 20 фоиз ошди.
XS
SM
MD
LG