Линклар

Чеченистоннинг Итум-Қалъа туманида қуролланган чечен гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.


Россия ҳарбийларининг тасдиқлашича, чечен гуруҳлари Грузия ҳудудидаги Панкиси дарасида жойлашиб олган.
Кеча тунда бўлиб ўтган отишмалар чоғида 4 нафар чечен жангариси ҳалок бўлган. Сўнгги кунларда чечен жангарилари ва Россия ҳарбийлари ўртасидаги отишмалар чоғида 6 нафар рус ҳарбийси ҳалок бўлган.
Россия ҳарбий бўлинмаларидан олинган маълумотларга кўра, дала қўмондони Ҳасан бошчилигида чечен жангариларидан 60 нафари қуршаб олинди.
Россия Грузия ҳукуматини Чеченистон жанубидаги вазиятнинг кескинлашувида айбламоқда. Россия ташқи ишлар вазирлиги билдирувида Грузиядан чечен жангариларини йўқ қилиш талаб қилинади. Ўз ўрнида Тбилиси Москва айбловларини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG