Линклар

Чукоткадан Қримга парвоз қилаётган Ту-154 самолёти ҳалокат эҳтимолидан Ханти-Манси автоном округидаги аэропортга қўнишга мажбур бўлди.


Интерфакс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига қараганда, учқичнинг кутилмаганда қўнишига двигателлар носозлиги сабаб бўлган. Қўниш пайтида заҳирадаги двигателлардан фойдаланишга тўғри келди, дейилади хабарда.
Учқичда 150 йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзолари бўлган. Ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирда самолёт техник текширувдан ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG