Линклар

logo-print

Бугун Туркия парламенти шу йилнинг ноябр ойида парламент сайловлари ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Бош вазир Эжевет тарафдорларининг қаршилигига қарамай, кеча парламентда кўпчилик мазкур сайлов ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.
Эжеветнинг билдиришича, шошилинч сайловлар Туркия иқтисодий аҳволига ёмон таъсир қилади ва мамлакатнинг Европа иттифоқи таркибига кириш истиқболини узоқлаштиради.
Туркия парламентидаги бугунги йиғилиш учун парламентдагилар ёзги дам олиш мавсумини тўхтатишига тўғри келди. Кўпчилик фракциялар вакиллари сиёсий инқирозни бартараф этиш масаласи қанчалик тезлашса, шунча фойдали эканлигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG