Линклар

Ироқ Президенти Саддам Ҳусайн араблар ва мусулмонларга қарши уюштирилган барча ҳужумлар мағлубият билан тугашини таъкидлади.


Ироқ ва Эрон ўртасидаги уруш тугаганининг 14 йиллигини нишонлаш маросимида чиқиш қилган Саддам Ҳусайн Ироқ ва бутун Яқин Шарқ халқларига мурожаат қилиб, унинг мамлакати мавжуд таҳликалардан қўрқмаслиги, ҳужумларга эса мувофиқ равишда жавоб беражагини баён этди.

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқни оммавий қирғин қурроларини ишлаб чиқараётганликда айблаб, Ироқ режимини ўзгартиришга даъват этган эди. Ироқ раҳбарияти бундай қуролларга эга эканини инкор этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG