Линклар

logo-print

Украина президенти Леонид Кучма бугун Москва расмийлари билан учрашаётир.


Унинг Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Икки раҳбар иқтисодиёт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, шу жумладан Украина газ транспорт тизимини бошқарадиган консорциум таъсис этиш каби масалаларни муҳокама этадилар.

Консорциум таъсис этиш масаласини президентлар июн ойида Санкт-Петербург шаҳрида учрашганларида ҳам муҳокама этган эдилар.

Кун тартибига, шунингдек, Россия ва Украинанинг халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқаларини мувофиқлаштирувчи механизм ишлаб чиқиш масаласи киритилган.
XS
SM
MD
LG