Линклар

Бугун Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов Миллий Кенгашнинг икки кунлик йиғинини очар экан, йиғин иштирокчиларига «мамлакат тўғри йўлдан кетаётгани ва ҳаммаси яхши эканини» эълон қилди.


Ниёзов одаттагидек Туркманистон тараққиёти на ғарбий, на шарқий андозаларга асосланганини таъкидлар экан, мамлакатга ҳос бўлган ягона йўл борлигини айтди.

Президент шунингдек уч йилдан буён Туркманистон иқтисодий кўрсаткичлар бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаб келаётгани, ўтган йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 20 фоизга ўсгани, бу йилда эса дон ҳосили икки миллион тоннага тенг бўлганини маълум қилди.

Туркманистон иқтисодий кўрсаткичларини ҳеч қайси мустақил манба тасдиқламаган.

Сапармурот Ниёзовнинг билдиришича, Туркманистон ташқи сиёсати ҳам тўғри олиб борилаётир. «Бунга қўшни мамлакатларнинг бари билан алоқалар яхшилиги, уларнинг ҳеч қайсиси билан территориал келишмовчиликлар йўқлиги далилдир», - дея таъкидлади Туркманбоши.
XS
SM
MD
LG