Линклар

logo-print

Миллий Кенгаш йиғинининг биринчи куни натижасида Туркманистонда кунлар ҳамда ойлар номларини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинди.


Йиғинда қатнашаётган 3 минг делегат январ ойини «Туркманбоши» деб, декабрни эса «бетараф» деб аташ таклифини қўллаб-қувватлади.

Ҳафта кунлари номларига ҳам ўзгартиришлар киритилган. Эндиликда туркманистонликлар душанбани «бош кун», сешанбани «ёш кун», чоршанбани «бўш кун», шанбани «руҳ кун», якшанбани эса «тинч кун», деб атайдилар.

Миллий Кенгаш депутатлари шунингдек Туркманистонда бошқа президентлик сайловларининг ўтказилишига ҳожат йўқлиги, Туркманистон халқига «севимли президент Сапармурот Ниёзовдан бошқа президент керак эмас»лиги ҳақидаги фикрга келганлар.
XS
SM
MD
LG