Линклар

Тожикистон шарқидаги кўчки натижасида 24 одам, шу жумладан икки бола ҳалок бўлди.


Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Тоғли Бадаҳшон вилояти Помир тоғларидаги тўғоннинг бузилиши натижасида бошланган кўчки оқибатида 2,5 миллион доллар зиён етказилган. Вазирлик маълумотларига кўра, Дашт ва Лангар қишлоқларидаги 75 хонадон, икки мактаб ва бир неча километр йўл вайрон бўлган, электр линиялари узилган.

Бош вазир Оқил Оқилов раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси бугун вилоятга бориб, етказилган зарарни баҳолаш ва бошпанасиз қолганларга ёрдам кўрсатиш масалалари устида ишламоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, вилоятга 6,5 тонна озиқ-овқат ва саксонта чодир юборилган.
XS
SM
MD
LG