Линклар

Кучли ёмғир Европа мамлакатларининг кўпчилигида сув тошқинларига сабаб бўлди.


Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди.

Прагадаги Влтава дарёси ҳудуди ҳокимлиги вакили Маркета Бартова Чехия пойтахтида фавқулодда вазият эълон қилиниши мумкинлигини айтди. Бироқ Прага ҳокими Игор Немец Прага раҳбарияти Влтава сув сатҳи кўтарилишига тайёр экани, одамлар учун ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади.

Чехиянинг жанубий Богемия қисмидаги тошқин натижасида 2 минг одам эвакуация қилинган.

Руминия жанубида икки одам офат қурбони бўлди. Болгарияда эса юзлаб уйларни сув босди, ўнлаб қишлоқлар электр энергиясисиз қолди.

Маълумотларга кўра, Россияда Қора денгиз сув сатҳи кўтарилиши натижасида 5 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG