Линклар

Қирғизистон жанубида милиция ҳодимлари Ҳизб-ут-Таҳрир партияси аъзосини ҳибсга олишга уринаётган вақтда бир одам яраланган.


Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Жалолобод вилояти Арсланбоб қишлоғида милиция ҳодимлари хабарларда фамилияси Муллажонов деб кўрсатилаётган одамни ҳибсга олишга уринганлар. Улар Муллажонов уйига яқинлашганларида у ёрдамга чақирган. Қўшнилар милиционерларга ҳужум қилганлар, милиция ҳодимлари эса ўт очишга мажбур бўлганлар. Натижада бир киши яраланган.

Чоршанба куни қарийб 700 одам милиция бошлиғи ҳузурига бориб, ҳибс сабабларига аниқлик киритишни талаб қилганлар.
XS
SM
MD
LG