Линклар

logo-print

Ироқда бугун Ироқ ва Эрон ўртасидаги уруш тугаганининг 14 йиллиги кенг нишонланмоқда.


«Эрон устидан буюк ғалаба», деб ҳисобланадиган бу сана муносабати билан 15 минг нафар қуролланган кўнгилли Боғдод кўчаларидан ўтди, президент Саддам Ҳусайн эса Ироқ ва бутун Яқин Шарқ халқларига мурожаат қилиб, унинг мамлакати мавжуд таҳликалардан қўрқмаслиги, ҳужумларга эса мувофиқ равишда жавоб беражагини баён этиб, араблар ва мусулмонларга қарши уюштирилган барча ҳужумлар мағлубият билан тугашини таъкидлади.

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқни оммавий қирғин қурроларини ишлаб чиқараётганликда айблаб, Ироқ режимини ўзгартиришга даъват этган эди. Ироқ раҳбарияти бундай қуролларга эга эканини инкор этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG