Линклар

Львовда авиакўргазма давомида томошабинлар устига қулаб тушган СУ-27 русусмли қирувчи самалёт учувчисининг таъкидлашича, у одамлар турган жойда ҳар хил шакл ясаб учиш бўйича ердан буйруқ олган.


Украина телевидениесига берган интервьюсида Владимир Топонарь олдинига учиш томошалари аэродром устида ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Ҳалокат сабабларини ўрганиш юзасидан тузилган махсус комиссия раҳбари Евгений Марчук фожеа учувчилар ва авиакўргазма ташкилотчиларининг ҳатоси туфайли рўй берганини айтган эди. Комиссия раҳбари Евгений Марчукнинг таъкидлашича, учувчилар манёврларни ҳато бажарганлар, авиакўргазма ташкилотчилари эса томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан керакли чораларни кўрмаган. Эслатиб ўтамиз, 27 июл куни Львовда ўтказилган авиашоу давомида СУ-27 русумли учқич томошабинлар турган жойга қулагани оқибатида саксондан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ўлганларнинг 27 нафари ёш болалар бўлган
XS
SM
MD
LG