Линклар

logo-print

Саддам Хусайин режимини ағдариш масаласи бугун Вашингтонда АҚШ давлат департаменти ва мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийлари ҳамда Ироқ мухолифати етакчилари ўртасида бўладиган учрашув диққат марказида бўлади.


Учрашувда, Ироқ миллий конгреси етакчиси Аҳмал Халобий ва қурдлар вакиллари ҳам қатнашадилар. Ироқ мухолифати вакилларининг таъкидлашича, агар АҚШ Саддам Ҳусайин режимига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлагудек бўлса, у жиддий қаршиликларга сабаб бўлмайди. Чунки мамлакат кенг қатламларининг Саддам Ҳусайинга ишончи сўнгги пайтда сўнган. Шунга қарамай кеча Ироқ раҳбари миллий телевидение орқали қилган чиқишида АҚШнинг ҳар қандай ҳужуми қарши олинишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG