Линклар

Бугун Покистонда Таксил шаҳридаги насронийлар касалхонасига содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 20 нафари жароҳатланди. Ҳужум уюштирганларнинг бири шу заҳоти қурбон бўлди, қолгани жойдан ғойиб бўлишган.


Жароҳатланганларнинг кўпчилиги касалхонада кўнгилли равишда ишлаётган ҳамширалар бўлган. Ҳозирча касалхонадаги ҳужумлар ким тарафидан содир этилгани номаълум. Ўтган ой Исломобод яқинидага Марри дам олиш шаҳарчасида ҳам шунга ўхшаш ҳужумлар содир этилган эди. Ўшанда қуролли гуруҳларнинг насроний мактабларининг бирига уюштирган ҳужумлари оқибатида олти покистонлик нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG