Линклар

logo-print

Ўзини мустақил, деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ республикасида бугун президент сайловлари бўлиб ўтди.


Маҳаллий вақт билан соат 13 гача сайловчиларнинг 37 фойиздан зиёди овоз беришда иштирок этди. Сайловлар ўтказилгани тан олиниши учун овоз беришга ҳуқуқи борларнинг камида 20 фойизи сайловда қатнашиши лозим.

Республика президентлигига тўрт номзод, шу жумладан ҳозирги президент Аркадий Гукасян давогарлик қилмоқда.

Овоз бериш жараёнини қирққа яқин мустақил кузатувчи кузатди.

Гукасянга кўра, сайловлар республика мустақиллигининг қонуний эканлигини, ҳокимият тизимлари демократик характерга эга эканлигини исботлаш учун ўтказилди.

Боку ўтказилаётган сайловлардан кескин норозилик билдирди. Озарбойжон ўз ҳудуди ичида бўлган Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олмай келаётир. Тоғли Қорабоғ ўз мустақиллигини 1991 йили, озарбайжон арман зиддияти авж олган пайтда эълон қилган эди. Икки халқ ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида 30 мингдан зиёд киши қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG