Линклар

logo-print

Озарбайжон пойтаҳти Боку шаҳри яқинидаги Нардаран шаҳарчасида кеча 7 мингдан зиёд киши намойишга чиқиб турмуш шароитларини яхшилашни талаб қилдилар.


Одамлар газ таминотидаги узилишлардан норозилар, ичимлик суви сифатини яхшилашни талаб қилмоқдалар.

3 июнь куни ҳам шундай акция бўлиб ўтган ва ўшанда полиция намойишчиларга қарата ўқ узган, бир киши нобуд бўлган, 50 киши жароҳатланган эди. Кечаги намойиш иштирокчилари ўша воқеалар айбдорларини жазолашни ҳам талаб қилдилар.

Биринчи намойишни уюштирганликда расмийлар исломий экстремистларни айблагандилар. Бироқ, нардаранликлар, чиқишлари сабаби фақат ижтимоий муаммолардир, деб таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG