Линклар

Эрон полицияси Машҳад шаҳридаги фоҳишахоналардан бирига уюштирилган рейд пайтида 20 дан зиёд кишини, шу жумладан бир неча нафар чет эллик аёлни ҳибсга олди.


Эрон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, фоҳишахона шиалар учун муқаддас бўлган қадамжолардан бири имом Ризонинг қабрига яқин жойда бўлган. Бу қабрни ҳар йили 12 миллионга яқин мусулмон тавоф қилади.
Иқтисодий аҳволнинг оғирлашиб кетгани туфайли кейинги йилларда Эронда фоҳишалик билан шуғулланаётганлар кўпайиб кетди, дейилади хабарларда.
XS
SM
MD
LG