Линклар

Чеченистон расмийлари ўтган бир кун давомида республикада содир бўлган жангларда 12 одам¸ шу жумладан тинч аҳолидан беш киши ҳалок бўлганини билдиришди.


Икки фуқаронинг жасади пойтаҳт Грознийдан шимолга кетган йўл ëқасида топилган. Шунингдек Червлëная қишлоғида бир аëл¸ Гиоти қишлоғи яқинида бир эркак¸ ҳамда Ведено яқинида яна бир эркакнинг жасади топилган.

Ўтган тунда номалум қуролланган шаҳслар Дишне-Ведено қишлоғидаги милиция бошлиғи уйига бостириб¸ уй эгасини отиб ташлаганлар. Айни пайтда¸ Аргун районидаги йўллардан бирида содир бўлган портлаш оқибатида бир милициячи ҳалок бўлди. У билан бирга бўлган икки милициячи жароҳатланган.

РИА новости бошқармаси Россия қисмлари билан жангларда беш чечен жангчиси ўлдирилгани ҳақида ҳабар қилади.
XS
SM
MD
LG